Термиз тумани Давлат солиқ инспекциясида “Коррупцияга қарши кураш - долзарб масала” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Комилжон Раҳмонов коррупциянинг салбий оқибатлари, тизимда коррупцияга қарши курашиш борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Шунингдек, давра суҳбати давомида коррупцияга қарши курашиш бўйича қилинаётган ишлар, олдинда турган долзарб вазифалар, бу борада солиқ ходимларининг масъулиятини ошириш масалалари хусусида фикр алмашилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024