Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида Коррупцияга қарши курашиш Сурхондарё вилояти ҳудудий Кенгаши, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси масъул ходимлари ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши ва комиссиялари аъзолари томонидан ҳоким ёрдамчилари фаолиятини таҳлилий ўрганиш натижалари, улар ўртасида учраётган коррупция ҳолатларига тўхталиб ўтишди.

Йиғилишда шунингдек, коррупцияга қарши курашишнинг асосий вазифалари, уни келтириб чиқарувчи хавфли омиллар, ушбу иллатга имкон берувчи сабаб ва шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс