Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Термиз тумани Коррупцияга қарши курашиш комиссияси аъзоларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан жойларда “Коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олиш” мавзусида тарғибот-тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

 Термиз тумани Ички ишлар бўлимида Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирининг 2022 йил 3 мартдаги “Ички ишлар органларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш ҳамда коррупциявий омилларни кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида давра суҳбат ташкил этилди.

Мазкур тадбирда коррупция ва унинг салбий оқибатлари, хизмат вазифасини бажариш чоғида таъмагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, лавозимидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш  борасида сўз юритилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс