Ҳар бир соҳада коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, аҳолига хизмат кўрсатувчи соҳалар имкон қадар рақамлаштирилиб, электрон давлат хизматларини кўрсатиш имкониятлари кенгайтириб борилмоқда.
Шунингдек, пенсия, нафақа ва моддий ёрдамлар тайинлашда ҳам коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида “Ягона реестр” платформаси ишга туширилди. Бу билан нафақаларни тайинлашда инсон омили аралашувининг олди олинди. Аҳолига виждонан хизмат кўрсатиш, ходимлар ўртасида давлат хизматчиси этикаси ва одоб-ахлоқ нормаларини тадбиқ этиш орқали уларнинг коррупцияга қўл урушининг олдини олиш ҳам муҳим.
Шу мақсадда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Термиз тумани бўлимида коррупцияга қарши кураш масаласида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи Х.Нормаматов, Департаментнинг туман бўлими ходими О.Тожихонов ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими раҳбар-ходимлари иштирок этишди.
Давра суҳбатида коррупциянинг ёмон иллат эканлиги, охири яхшилик билан тугамаслиги, ҳалол меҳнат билан ризқ топиш инсонни ҳар ерда улуғлаши ҳақида айтиб ўтилди. Шунингдек, давлат хизматчисининг этикаси ва одоб-ахлоқ нормалари ҳақида тушунтиришлар берилиб, ҳар бир ходимдан ўз вазифасини виждонан бажаришлари сўралди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024