Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Термиз туман бўлими томонидан Президентнинг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, бўлимда коррупция ҳолатларини олдини олиш мақсадида доимий давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги давра суҳбати тумандаги “Варроқ Термизий” жоъмэ масжиди вакили Абдулло Очилов ва бўлим бошлиғи Эркин Тангриев иштирокида “Коррупция: унинг тарихий илдизлари, коррупцияга қарши курашиш, ҳалол ва харом” мавзусида ўтказилди.
Давра суҳбатида ҳаллоллик тўғрисида диний соҳа ходимининг маърузаси ва масъулларнинг “Ҳалоллик вакцинаси”ни бўлимда жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборотлари тингланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024