Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Термизтумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари иштирокида Коррупцияга қарши муросасиз курашиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг коррупцияга қарши кураш сиёсатини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини таъминлаш ҳамда ходимлар билан меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат муносабатлари масаласида “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали ва Халқ депутатлари Термиз туман кенгаши билан ҳамкорликда “Термизтумангаз” газ таъминоти бўлимида давра суҳбати ташкил қилинди.

Мазкур тадбирда Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши котибияти мудири, депутат А.Авлиякулов ҳамда “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси А.Қобилов иштирок этди.

Давра суҳбатида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ миқёсида коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш бўйича ишлар самарадорлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, газ таъминоти соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларга қўйилаётган касбий ва ижтимоий талаблар, ходимлар фаолияти самарадорлигини таъминлашга қаратилган амалий ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди, ходимларнинг қизиқишлари доирасидаги саволларга жавоблар қайтарилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс