Сенат раисининг тегишли кўрсатмасига биноан ўтказилаётган “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тизимида жорий йилнинг 21-25 ноябрь кунлари коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги ўтказилмоқда.
Бугун Термиз тумани 3-Сектор штабида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда фаолият юритувчи маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, Хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари иштирокида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-Сектор раҳбари Ўктам Мустафоқулов, туман ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расулова иштирок этишди.
Давра суҳбатида коррупциянинг давлат ва жамият ривожига салбий таъсири, аҳоли билан бевосита ишловчи маҳалла ходимларининг ўз вазифаларини ҳалол бажаришлари борасида суҳбатлар ўтказилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024