Қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ижтимоий соҳа объектларида бу борадаги ишларни кўздан кечириш ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда туман штаби фаолиятини ўрганиш мақсадида вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Равшан Намозов Термиз туманида бўлди.
Дастлаб штаб фаолияти ўрганилиб, камчиликларни бартараф этиш, штабда мурожаатларни 24 соат давомида қабул қилувчи навбатчилик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди. Бу борадаги топшириқлар штаб томонидан зудликда ижро этилди.
Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилиб, қишки таътил давомида таълим муассасаларида олиб бориладиган ишлар белгилаб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024