Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ижтимоий соҳа объектларидаги муаммолар бартараф этилди

Қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизими, энергия таъминоти ва коммунал хизматларнинг сифатли кўрсатилишини таъминлаш бўйича туман штаби томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бугун тумандаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида қишки таътил кетаётганлигидан фойдаланиб, ушбу объектларда ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиш ишлари ўтказилди ва аниқланган муаммолар жойида бартараф этилди.

Муассасаларни дизенфекциялаш ишларини олиб борилиб, электр таъминотидаги узилишларни созлаш, коммунал хизматларнинг йўлга қўйилиши билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар жойига чиққан ҳолда масъуллар томонидан бартараф этилди.

Бу борадаги ишлар туман бўйлаб давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 65 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс