Куни-кеча содир бўлган кучли бўрон ва кўп миқдорда қорнинг ёғиши йўлларда музаламалар ҳамда қор уюмларини юзага келтирди. Туман ҳокимлиги кўрсатмаси билан мутасаддилар томонидан кечанинг ўзида йўлларни музалама ва қор уюмларидан тозалаш, музаламалар юзага келишини олдини олиш мақсадида қум-туз аралашмаси сепиш ишлари олиб борилди.
Бу борадаги ишлар бугун ҳам давом эттирилиб, туман ҳудудидан ўтувчи М39 халқаро магистрал автомобиль йўли бўйлаб музаламаларни тозалаш, қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу ишларга туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, туман Ободонлаштириш бошқармаси ва туман ИИБнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари ҳамда махсус техникалари жалб қилинган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024