Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Штаб фаолияти: Энергия таъминотидаги муаммолар бартараф этилди

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор энергоресурслар билан таъминлашни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Термиз тумани Штаби томонидан аҳоли мурожаатларини ҳал этиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туманнинг “Мустақиллик” ва “Қўнғирот” маҳаллаларидаги трансформатор пунктлари таъмирланди, “Термиз” маҳалласидаги сув иншоотидаги носозлик бартараф этилиб, аҳолига ичимлик суви етказиб бериш тикланди, “Янги ҳаёт” маҳалласи аҳолисини табиий газ билан таъминловчи газ тақсимлаш пунктларидаги носозликлар тузатилди.

Шунингдек, туман шифохонасини доимий электр энергияси билан таъминловчи катта кучланишли генатор ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Туман Штаби томонидан бу каби ишлар давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс