Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 31 йиллиги ҳамда “14 январь - Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан Термиз туманидаги 7257-сонли, 18299-сонли ҳамда 35027-сонли ҳарбий қисмларда байрам тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирларда туман ҳокими Шухратжон Уринов ва сектор раҳбарлари, ҳарбий қисм шахсий таркиби ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этди. Туман ҳокими ўз сўзида ҳарбий хизматчиларни “14 январь - Ватан ҳимоячилари куни” байрами билан муборакбод этиб, шарафли ва машаққатли хизмат фаолиятларида муваффақиятлар тилади.
Ҳарбий қисмлар учун туман ҳокимлигининг байрам совғалари қисм командирларига топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024