Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор энергоресурслар билан таъминлашни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Термиз тумани Штаби томонидан аҳоли мурожаатларини ҳал этиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, туманнинг “Мустақиллик” маҳалласи аҳолиси учун кўмир етказиб берилди, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан йўллардаги музаламалар тозаланди, қум-туз аралашмаси сепилди. Маҳаллалардаги “авария” ҳолати кузатилган трансформаторларда таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, туманнинг “Орол” маҳалласи аҳолиси учун суюлтирилган газ балонлари етказиб берилди.
Туман Штаби томонидан бу каби ишлар давом эттирилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024