Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“ЁШЛАР ДАФТАРИ” БЎЙИЧА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

“ЁШЛАР ДАФТАРИ” БЎЙИЧА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ташкил этилган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар тўғрисида” матбуот анжуманида туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев қатнашди. Матбуот анжуманида журналистлар, ижтимоий тармоқ фаоллари, ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Туманда “Ёшлар дафтари”га муаммоси бор, кўмакка мухтож 3326 нафар ёшлар киритилган. Ушбу ёшларнинг муаммо ва масалалари ўрганилиб, улар билан алоҳида ишларни ташкил этиш ва амалий ёрдамлар кўрсатиш юзасидан 7 та йўналиш белгилаб олинган. Шундан 6 та йўналишда ёшлар бандлиги таъминланади, 1 та йўналишда ёшларга доимий ёрдам бериб борилади. Бугунги кунда “Ёшлар дафтари”га киритилган, бандлигини таъминлаш режалаштирилган 935 нафар ёшларнинг 464 нафари иш билан таъминланган.

Матбуот анжумани давомида бошқа йўналишлар бўйича ҳам амалга оширилган ишлар хусусида иштирокчиларга ахборот берилди. Шундан сўнг бугунги кунда эришилган натижалар билан бир қаторда йўл қўйилган хато ва камчиликлар хусусида ҳам сўз юритилиб, келгусида ушбу хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида ҳам ахборот берилди.

Матбуот анжумани давомида муаммоли масалалар юзасидан келган ёшларнинг мурожаатлари ҳам тингланди ва ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Айрим мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Анжуман давомида туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев журналист ва ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда ёшларнинг саволларига батафсил жавоб берди.

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс