Термиз туманида сектор раҳбарлари ташаббуси билан ногиронлиги бўлган, уйида ётиб қолган ва кўмакка мухтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
Бугун 2-сектор раҳбари ташаббуси билан “Амир Темур” ва “Дўстлик” маҳалласида, 3-сектор раҳбари ташаббуси билан “Гулбаҳор” маҳалласида кўмакка мухтож, уйида ётиб қолган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Шунингдек, “Учқизил” маҳалласида яшовчи кўмакка мухтож оиланинг уйига икки қоп кўмир олиб борилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025