Бугун туманнинг “Қаҳрамон” маҳалласида жойлашган 1-Сектор штабида туман ҳокими, 1-Сектор раҳбари Шухратжон Уринов сектор ҳудудидаги муаммоси бор ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда иштирок этган 20 нафар ёшларнинг ҳар бири билан батафсил суҳбат ўтказилиб, уларнинг мурожаат ва муаммолари тингланди. Масъуллар иштирокида мурожаатларнинг бир қанчаси жойида ижобий ҳал этиб берилди. Айрим мурожаатларга тушунтиришлар берилди.
Ижроси қўшимча муддат талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, батафсил ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш вазифаси юкланди.
Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025