Термиз тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Хаитов Барот Абдурахмонович Термиз тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Хаитов Барот Абдурахмонович 1965 йил Термиз туманида туғилган. 1988 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – муҳандис-механик.
Тайинловга қадар 2021 йилдан буён Термиз тумани “Қизларой-Дўстлик” фермер хўжалиги раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024