Термиз туманидаги 3-сонли мактабнинг ўқув биноси 1989 йилда қурилган бўлиб, бино пойдеворларида йиллар ўтиши билан айрим ёрилишлар пайдо бўлган. Ҳолат қурилиш инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилиб, бинодан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган.
Шу масадда бугун ушбу мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан йиғилиш ўтказилди. Унда туман ҳокими Шухратжон Уринов иштирок этиб, мавжуд ҳолатни ота-оналарга тушунтирди.
Келгусида кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мактаб ўқув биносидан фойдаланиш тўхтатилиши, ўқувчиларнинг бир қисми, яъни 1-4 синф ўқувчилари ҳудудга яқин 2-сонли мактабга, 5-11 синф ўқувчилари туман касб-ҳунар мактабига кўчирилиши маълум қилинди. Йиғилишда ота-оналарнинг бу борадаги саволларига жавоб берилди.
Кейинчалик дастур асосида ўқув биноси реконструкция қилингач, мактаб ўз фаолиятини давом эттириши тушунтириб ўтилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024