Одам савдоси қулликнинг замонавий шакли, инсон ҳуқуқларининг бузилиши, ҳам шахсга, ҳам давлатга қарши жиноят ҳисобланади. Одам савдосининг энг кенг тарқалган шакли: аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик шаклидир. Бу, шунингдек, халқаро оилавий ҳуқуқ соҳасига ноқонуний аралашув шаклларидан биридир, чунки одам савдосининг айрим турлари қонуний оилавий тартибларни бузиш ёки адолатсиз ишлатиш билан боғлиқ. Одам савдоси айрим ҳолларда халқаро мигратсия оқимларидан фойдаланадиган ноқонуний тадбиркорлик фаолиятидир. Бу ўз қурбонларига чуқур таъсир кўрсатиб, уларга руҳий ва жисмоний шикаст етказади ва ОИВ/ОИТС каби хавфли касалликларга чалиниш эҳтимолини оширади.
Одам савдосига гендер тенгсизлик, тенг имкониятларнинг йўқлиги, давлатлар ичида ҳам, давлатлар ўртасида ҳам кескин иқтисодий номутаносиблик, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимларининг нотўғрилиги натижасида келиб чиқадиган коррупция ва заифлик, фуқароликнинг беқарорлиги ҳамда давлатларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлай олмаслиги сабаб бўлади. Одам савдосининг гуллаб-яшнашига сабаб бўлаётган омиллардан бири қурилиш, ишлаб чиқариш, саноат ва уй хўжалиги учун ҳақ тўланадиган жинсий алоқа ва арзон ишчи кучига бўлган талабдир.
Одам савдоси миллий чегараларни тан олмайдиган глобал муаммодир. Шундай қилиб, у кўпинча халқаро наркотрафик ва қурол савдосига ўхшаш трансмиллий жиноятни ташкил қилади. Шу сабабли, одам савдосига қарши курашиш учун ахборот алмашинуви ва ўзаро ёрдам кўринишидаги халқаро ҳамкорликдан фойдаланадиган трансмиллий усуллар талаб этилади.
Янги ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, одам савдоси барча мамлакатларда ва турли шаклларда содир бўлади. Дунё бўйлаб юз минглаб одамлар контрабандачиларнинг савдогарлари қурбонига айланишади. Улар жинсий ёки меҳнат эксплуататсияси, қуролли кучларга ёллаш, жиноий ҳаракатларда қатнашиш ёки сотиш учун ҳаётий органларни олиб ташлаш мақсадида сотилади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб Конститутсиямизда, қонунларимизда ва бутун дунё тан олган халқаро қонунчилик нормаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, унинг ҳаёти, соғлиғи, қадр-қиммати, шаъни ва бошқа қонуний манфаатлари дахлсизлигини ҳимоя қилиш устувор вазифалардан бирига айланди десак муболаға бўлмайди.
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелда "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни қабул қилинган бўлиб, ушбу қонун янада такомиллаштириш ва ҳозирги замон талабларига мослаштириш мақсадида унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири 2020 йил 17 августда қабул қилинди.
Қонунни янги таҳрирда ишлаб чиқиш зарурати бугунги кунда одам савдосидан жабрланганларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам бериш масалаларига доир аниқ қоидалар тартибга солинмаганлиги ҳамда вояга этмаганларнинг савдосига қарши курашишни ўзига хос хусусиятлари, шу жумладан, идентификатсия қилиш, ёрдам бериш ва ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий мақоми аниқ белгилаш билан изоҳланади. Янги таҳрирдаги Қонунда ана шу жиҳатлар эътиборга олинган. Жумладан, соҳага оид асосий тушунчалар ва тамойиллар, уни давлат томонидан тартибга солишга оид нормалар, ваколатли давлат органлари, Миллий комиссия, ҳудудий комиссиялар ва Миллий маърузачига оид меъёрлар аниқ белгиланган.
Бундан ташқари, миллий қонунчилигимизда илгари бўлмаган одам савдосидан жабрланганларни идентификатсия қилиш ва уларни қайта йўналтириш тушунчалари алоҳида бобда белгиланди.
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий комиссия давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал органлиги таъкидланди. Миллий комиссиянинг қарорлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бажарилиши шартлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари учун эса тавсиявий хусусиятга эга эканлиги белгиланди.
АҚШ Давлат департаменти 2021 йилги Глобал одам савдоси ҳисоботини эълон қилди, унда турли мамлакатлар бундай одам савдосига қарши қандай курашаётганини баҳолади. Мамлакатлар АҚШ одам савдосидан жабрланганларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунининг (ТВПА) минимал стандартларига жавоб беришлари бўйича тартибланган ва уч тоифага бўлинган.
Янги ҳисоботда Ўзбекистон баҳолаш натижаларига кўра иккинчи тоифага (2-даражали) - ҳукуматлари ТВПА минимал стандартларига тўлиқ риоя қилмайдиган, лекин уларга риоя қилиш учун жиддий саъй ҳаракатларни амалга ошираётган давлатлар тоифасига ўтказилди. Бу сўнгги йилларда мамлакатимиз томонидан одам савдосига қарши курашиш учун амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасидир.
Сурхондарё вилоят судининг судья ёрдамчиси А.Саъдуллоев
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024