Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Туман электр тармоқлари корхонаси фаолияти ўрганилди

Туман ҳокими Шухрат Назаров аҳолини электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечириш мақсадида бугун эрталаб туман Электр тармоқлари корхонасида бўлди.

Жорий йил январь ойининг иккинчи ўн кунлигида юртимизга кириб келган аномал совуқ даврида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида энергия ресурслари бўлган талаб ортди. Бунинг натижасида электр таъминотида вилоят бўйича айрим кечловлар ўрганитилган. Шунингдек, ҳар бир ҳудудда, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатувчи корхона ва ташкилотларда кечаю-кундуз ишловчи штаблар фаолияти ташкил этилган.

Туман раҳбари Электр тармоқлари корхонасида ташкил этилган штаб фаолиятини ўрганар экан, келиб тушаётган мурожаатлар, уларнинг ижроси, жойларда содир бўлган “авария” ҳолатларини бартараф этиш бўйича “Тезкор бригадалар” томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Масъулларга киритилган чекловлардан ташқари узилишларни бартараф этиш, носозликларни жойида тузатиш бўйича топшириқлар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс