Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Шухрат Назаров: “Фуқаролар дарду-ташвиши билан яшаб, уларни рози қилиш ҳаракатида бўлмаган раҳбарларга орамизда ўрин йўқ”

Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров бугун фуқаролар учун биринчи шахсий қабулини ўтказди. Туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган қабулда 14 нафар фуқароларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш, моддий ёрдам ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, электр энергия, ичимлик суви таъминоти ва бошқа масалалардаги мурожаатлари тингланди.

Қабул қилинган мурожаатлар масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, бир қанчаси ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, ижроси муддат, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилди. Ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Туман раҳбари мурожаатларни масъулларга ижро учун йўналтирар экан, ҳар бир мурожаат масъулият билан ўрганилиши лозимлини, фуқаролар мурожаатлари билан ишламаган, уларнинг дарду-ташвишини ўйламаган, одамларни рози қилмаган раҳбарларга туманда ўрин йўқлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳафтанинг жума кунлари соат 9:00 да туман ҳокимининг шахсий қабули ўтказилиши белгиланган. 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 63 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс