Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров бугун “Қаҳрамон” маҳалласида жойлашган 1-Сектор штабида ҳудудда жойлашган 9 та маҳаллада фаолият олиб бораётган “бешлик” – маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди.
Унда сектор ҳудудидаги ҳар бир маҳалладаги “бешлик” фаолияти таҳлил қилинди. Ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Масъуллар томонидан йўл қўйилган камчиликлар танқид қилинди. Жумладан, маҳаллаларнинг ривожланиш дастурлари, хатлов жараёнлари ҳалигача якунланмаган, айрим маҳаллаларда олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар содир этилишига йўл қўйилган.
Бу борада ҳар бир маҳалла ва йўналишлар кесимида умумий ҳолат таҳлил қилиниб, эндиликда ишлаш тизимини ўзгартириш лозимлиги, белгиланган вазифалар ижроси қатъий назоратда бўлиши таъкидланди. Ҳар бир йўналиш бўйича масъулларга тегишли вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.
Туман раҳбари йиғилиш сўнгида навбат билан маҳаллалардаги мавжуд ҳолатни жойига борган ҳолда ўрганишини, аҳолининг турмуш тарзи билан танишишини маълум қилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024