Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиш, аҳоли турмуш шароитлари ҳамда ижтимоий соҳа объектлари билан танишиш мақсадида “Наврўз” маҳалласига ташриф буюрди.
Туман раҳбари аҳоли хонадонларига кириб, томорқадан самарали фойдаланиш ҳолати, тозалик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Хонадон эгаларига томорқадан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилиб, маҳалла ходимларининг хонадонларга кириб, бу борада тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бормаганлиги танқид қилинди.
Шухрат Назаров фуқаролар билан суҳбат ўтказиб, уларнинг мурожаат ва муаммоларини ҳам тинглади. Аҳоли томонидан кўтарилган электр энергияси, ичимлик суви, имтиёзли кредит олиш ва бошқа масалалар масъуллар иштирокида шу жойнинг ўзида кўриб чиқилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.
Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қилинадиган муаммоларни батафсил ўрганиб чиқиш, ҳал этиш чораларини кўриш бўйича топшириқдар берилди. Шунингдек, маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига келгусида фаолиятини самарали ташкил этиб, аҳоли бандлигини ошириш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш таклифларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.
Туман ҳокимининг маҳаллалардаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024