Аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларнинг мурожаатларини тинглаш ва масъуллар иштирокида жойига борган ҳолда ўрганиб, ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг ҳар бир сектор раҳбари ҳафталик иш режасида маҳаллаларда сайёр қабул ва ёшлар билан учрашувлар учун алоҳида бир кунни ажратишган.
Бугун туман ҳокими, 1-Сектор раҳбари Шухрат Назаров ўзининг тумандаги илк оммавий сайёр қабулини “Мустақиллик” маҳалласида жойлашган 10-сонли мактабда ўтказиб, масъуллар иштирокида фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайёр қабулда туман ҳокимининг ўринбосарлари, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда 20 га яқин фуқаролар иштирок этишди.
Қабул давомида 11 нафар фуқаронинг 15 та турли масаладаги мурожаати тингланиб, 4 та мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди. Масъуллар томонидан 3 та мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Ижроси қўшимча муддат талаб қиладиган 8 та мурожаат масъулларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, туман ҳокими сайёр қабулдан сўнг, дарахт экиш акциясида иштирок этди ва масъуллар билан биргаликда мактаб ер майдонига мевали дарахт кўчатлари экилди.
Туман ҳокимининг сайёр қабуллари ҳафтанинг сешанба кунлари навбат билан маҳаллаларда ўтказилади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024