Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Аҳоли муаммолари “хонадонбай” ўрганилиб, ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилади

Термиз туманида 30 та маҳаллада, 82 минг 164 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ўрганиш, аниқланган масалаларни бартараф этиш бўйича ҳар бир маҳалланинг чора-тадбирлар режаси ва йўл хариталарини ишлаб чиқиш, аҳоли билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бугун Термиз тумани ҳудудида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида туман сектор масъуллари, алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллаларда фаолият юритаётган “бешлик” вакиллари иштирокида ушбу тизимни жорий этиш бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда Президент Администрацияси бош инспектори Фарход Азизов, Администрация мутахассиси Илҳом Мавлонов, вилоят Халқ қабулхонаси мудири Абдулҳаким Эшмуродов ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Муҳиддин Тоғаев иштирок этишди. Семинарда аҳоли муаммоларини хонадонма-хонадон юриб ўрганиш бўйича туман штабини тузган ҳолда, ҳар бир фуқаро билан суҳбатлашиб, унинг мавжуд муаммо ва камчиликларини ўрганиш, аниқланган масалаларни таҳлил қилиш бўйича маҳаллаларнинг ривожланиш дастурлари ва йўл хариталарини ишлаб чиқиш ҳамда ижросини таъминлаш бўйича тушунтиришлар берилди.

Маҳалла масъулларига ҳудуддаги умумий муаммоларни тумандаги тегишли ташкилотлар билан биргаликда ҳал этиш чораларини кўриш бўйича вазифалар белгиланди. Жумладан, электр энергия, газ, ичимлик суви таъминоти ва бошқа масъул ташкилотларнинг вакилларини ҳар бир маҳаллага бириктирган ҳолда, аниқланган муаммоларни тизимли ҳал этиш топшириғи берилди.

“Инсон қадри” тамойилини энг қуйи тизимгача, ҳар бир фуқарогача етиб боришини таъминлаш масъулларнинг асосий вазифаси эканлиги такидланди.

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 61 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс