Бугун Термиз тумани ҳудудида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида Сурхандарё вилоятида Европа иттифоқи томонидан молиялаштирилган ҳамкорлик лойиҳаси доирасида вилоят, шаҳар ва туманлардаги Болалар масалалари комиссиялари ва Болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари фаолиятлари салоҳиятини ўсишига ҳисса қўшиш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Унда ЮНИСЕФ вакили Антониа Людеке, Болалар Омбудсмани вакили Диана Исаева, Болалар масалалари бўйича Миллий Комиссиянинг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўъбаси вакиллари Гулчехра Нигмаджанова, Хуршид Асроров, Саттор Рахматов, шунингдек, вилоят ҳокимлиги котибият мудири Шаходат Ибрагимова, туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев ҳамда туман Болалар масалалари комиссияси аъзолари иштирок этишди.
Семинар-тренингда мутахассислар томонидан Болалар масалалари комиссиялари аъзоларининг ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси фаолиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.
Бундан ташқари Европа иттифоқи кўмагида амалга оширилаётган лойиҳалар, уларнинг мақсадлари, келгусидаги ҳамкорлик режалари ҳақида ҳам ахборотлар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024