Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров бугун фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабулини ўтказди. Туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган қабулда 22 нафар фуқаронинг кадастр, уй-жой билан таъминлаш, ичимлик суви, электр ва газ таъминоти, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш моддий ёрдам ажратиш, даволаниш каби масалалардаги 26 та мурожаати тингланди.
Қабул қилинган мурожаатлар масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, 8 таси ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатларда кўтарилган масалалар бўйича тушунтиришлар берилди. Ижроси муддат, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилди. Ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Туман раҳбари ижрога йзналтирилган мурожаатларни жойига борган ҳолда ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўриш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берди.
Эслатиб ўтамиз, туман ҳокимининг шахсий қабуллари ҳафтанинг душанба кунига кўчирилган бўлиб, унда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролардан туман ҳокимлиги умумий бўлимида рўйхатдан ўтишлари сўралади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024