Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Сурхондарё вилоятида баҳор мавсуми 10 млндан ортиқ дарахт кўчатлари экилади

Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бугунги кунда халқаро ташаббусга айланди. Ушбу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.

Хусусан, Сурхондарё вилоятида ҳам мазкур умуммиллий лойиҳа доирасида куз ва баҳор мавсумлари учун дарахт ва бута кўчатлари экиш бўйича режалар белгилаб олинган бўлиб, 2022 йил куз мавсумининг ўзида вилоятда 6,5 млн дан ортиқ кўчатлар экилди. Баҳор мавсумида эса 10 млн дан ортиқ дарахт кўчатлари экиш, парваришлаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш мақсад қилинган.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Термиз туманида ушбу тадбирлар олдидан дарахт кўчатлари экиш бўйича семинар ўтказилди. Унда шаҳар, туманлар ҳокимлари, масъул ташкилот ва бошқармалар вакиллари, нуроний фаоллар ҳамда ёшлар иштирок этишди. Семинарда мутахассислар вилоятимизга янгидан келтирилаётган 7 турдаги дарахт кўчатлари, уларни экиш ва парваришлаш тартиблари ҳақида тушунтиришлар беришди. Шунингдек, мутахассислар томонидан шўр босган ер майдонларида кўчатларни экиш, кўчат ҳандақларига ниҳолларнинг нобуд бўлишини олдини олиш учун тош, қум ва бошқа маҳсулотлар ташлаб экиш тартиблари амалий тарзда кўрсатилди.

Мутасаддилар иштирокида келтирилаётган дарахтларнинг илк кўчатлари белгиланган тартибларда ўтқазилди. Вилоят раҳбари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳор мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, келтирилаётган дарахт кўчатларининг бир донасини ҳам нес-нобуд қилмасдан ўтказиш, келгусида парваришини йўлга қўйиб, ҳар бир кўчат учун масъул бириктириш бўйича мутасаддиларга вазифаларни белгилаб берди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 16 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс