Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термизлик тадбиркор гулчилик орқасидан йилига 650-700 млн сўм даромад топмоқда

Термиз тумани “Қаҳрамон” маҳалласида истиқомат қилувчи Бобоёр Холбоев ўзининг шахсий томорқасида 32 сотихли иссиқхона ташкил этиб, ҳозирги кунда помидор, бодринг, булғор қалампири ҳамда гул кўчатлари етиштириш билан шуғулланиб келмоқда. Бунинг ортидан тадбиркор йилига 650-700 млн сўм даромад топмоқда ва 10 кишини иш билан таъминлаган.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманига ташрифи давомида тадбиркор Бобоёр Холбоевнинг ҳам хонадонида бўлиб, иссиқхоналари, ундаги кўчатчилик фаолияти билан яқиндан танишди. Вилоят раҳбари гул кўчатлари етиштириб, кўчалар ва майдонлар кўркамлигига ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга хиссасини қўшаётган тадбиркорга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Туман масъулларига тадбиркорнинг ушбу тажрибасини оммалаштириш, шу орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, мутасаддиларга маҳалла кўчаларини тартибга келтириш, ободонлаштириш бўйича вазифалар юклатилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 58 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс