Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Мактаб таъмири, таълим жараёни ва иссиқлик тизими ўрганилди

Термиз туманидаги 5-сонли мактаб биносининг эшик ва дераза ромларини алмаштириш, пол қисмини таъмирлаш таклифи “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига киритилган ва етарли овоз тўлаб, ғолиб бўлган эди. Ҳозирги кунда ушбу мактабда лойиҳа доирасида ажратилган маблағлар эвазига таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун туман ҳокими Шухрат Назаров ушбу мактабда бўлиб, мактабни таъмирлаш ишларининг бориши, таълим жараёнини ташкил этиш, синф хоналарининг иситилиши аҳволини ўрганди. Ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашиб, яратилган шароитлар билан танишди.

Масъулларга таъмирлаш ишларининг сифатли амалга оширилишини таъминлаш, олиб борилаётган ишлар устидан жамоатчилик назорати ўрнатиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, масъулларга ҳудуддаги бўш майдонларга дарахт кўчатлари экиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Туман ҳокимининг ҳудудлардаги ўрганиш ишлари давом этади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 33 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс