Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров маҳаллаларда бўлиб, аҳоли турмуш тарзи билан танишмоқда, жойлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиб, келгусидаги вазифаларни белгилаб бермоқда. Жумладан, масъуллар билан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари куни-кеча туманнинг “М.Эштемиров” маҳалласида олиб борилди.
Маҳалла бўйлаб, кўчалар, хонадонлар ободончилиги, ариқ ва зовурларнинг тозаланганлиги кўздан кечирилди. Тозалик ва озодалик бор жойда файзу-барака бўлади. Туман ҳокими маҳалладаги мавжуд ҳолатни ўрганиб, маҳалладаги “бешлик” фаолиятидаги камчиликларни кўрсатиб берди. Аҳоли билан ишлашга масъулларнинг фаолияти танқид қилинди.
Ўрганиш ишлари якунида келгусида вазифалар ва уларнинг ижрочилари аниқ белгиланиб, мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. Аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш, маҳалланинг ривожланиш дастурига кўра аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Маҳалла масъулларига аҳолини жалб қилган ҳолда маҳалла кўчалари, хонадонлар, ариқ ва зовурларда, кенг кўламли ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича топшириқлар берилди.
Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024