Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Топшириқ ва ижро:

Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва аҳоли турмуш тарзи ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва тегишли вазифаларни белгилаш мақсадида Термиз туманида бўлган вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов масъулларга туманнинг “Ат-Термизий” ҳудудидан чиқувчи, Эски Термиз вайроналари ҳудудидан ўтиб, Амударёга бориб қуйилувчи С-222 коллектор зовурини тозалаш, ҳудудда кўллар пайдо бўлишини олдини олиш бўйича топшириқ берган эди.

Куни-кеча топшириққа асосан ушбу коллектор зовурда тозалаш ишлари бошлаб юборилди. Йиғилган оқова ва сизот сувларнинг йиғилиб, кўл пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида махсус техникалар билан қазиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳудуд атрофи чиқиндилардан тозаланиб, тартибга келтирилди. Ҳозирда бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс