Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат

Жорий йил 16 февраль куни телеграм ижтимоий тармоғида Термиз тумани “Солиобод” маҳалласи Озод юрт кўчасидаги ички йўлларнинг таъмирталаблиги сабабли тошлаш ишларида амалий ёрдам сўралган мурожаат эълон қилинди. Мазкур мурожаат туман ҳокимлиги томонидан ўрганилиб, қуйидагилар маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган дастурга кўра Термиз тумани “Солиобод” маҳалласи Баҳористон, Соҳил, Дўстлик, Маорифчилар ва бошқа кўчаларида 4,2 км шағал ётқизиб, асфальтлаш, шунингдек Баҳористон ва Дўстлик кўчаларидаги 3,5 км тупроқ қисмида тошлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Бугунги кунда маҳалладаги 3,5 км ички йўлларни тошлаш ишлари тўлиқ якунланган ва дастурга асосан 4,2 км қисмида асфальтлаш ишлари бошланмоқда. Шунингдек, мурожаатда кўрсатилган Озод юрт кўчаси ҳам ушбу дастур доирасида асфальтланишини маълум қиламиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 60 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс