Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Навбатдаги сайёр қабул “Нурли диёр” маҳалласида бўлиб ўтди

Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров ҳафталик иш режасига мувофиқ навбатдаги сайёр қабулини 1-Сектор ҳудудида жойлашган “Нурли диёр” маҳалласида ўтказди. Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири, тумандан сайланган вилоят Кенгаши депутати, алоқадор корхона ташкилотлар раҳбарлари ҳамда 20 дан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.

Фуқаролар томонидан кўтарилган ҳар бир масала шу ернинг ўзида тегишли масъул билан бирга кўриб чиқилди. Келиб тушган мурожаатларнинг бир қанчаси қабул давомида ўзининг ижобий ечимини топди. Айрим мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган 6 та мурожаат масъулларга йўналтирилиб, ижроси 1-Сектор штаби томонидан назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 27 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс