Термиз туманида “Аёллар дафтари” 3-босқичи 1645 нафар хотин-қизлар платформага киритилган. Улар 6 та тоифага ажратилиб, турли йўналишларда кўмак кўрсатилган. Жумладан, 1-тоифа бўйича 620 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлардан 620 нафари яратилган янги иш ўринлари ва жамоат ишларига жойлаштирилган. 207 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 203 нафарига тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун 1 милиард 915 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилган. 383 нафар боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларга 405 млн сўмдан ортиқ бир марталик моддий ёрдам ва бошқа хизматлар кўрсатилди.
4-тоифа бўйича 229 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шуниннгдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга жами 242 млн сўм моддий ва тиббий ёрдам ва бошқа хизматлар кўрсатилган. 5-тоифа бўйича 18 нафар уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 15 нафари уй-жой билан таъминлаш учун 3 млрд 298 млн 450 минг сўмлик ҳокимлик ва ҳомийлар маблағлари ажратилди, қолган 3 нафарига 6 млн сўм миқдорда ижара компенсацияси тўлаб берилди, шунингдек, 1 нафарига қўшимча 4 млн сўм миқдорда тиббий ёрдам кўрсатиш учун пул маблағлари ажратилган. 6-тоифа бўйича 188 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд аёллардан 188 нафарига 202 млн сўмлик бир марталик моддий ёрдамлар пуллари тўлаб берилган ва тиббий кўрикдан ўтказилиб турли хизматлар кўрсатилган.
Бу каби маълумотлар бугун ўтказилган матбуот анжуманида туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расулова томонидан айтиб ўтилди.
Ўтказилган матбуот анжуманида ижтимоий тармоқ фаоллари ва бошқалар иштирок этишиб, ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан атрофлича жавоб олишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024