Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Оилавий шифокор пунктларини ташкил этиш орқали аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш белгиланган.
Мазкур Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туманда Оилавий шифокор пунктлари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Ана шундай пунктнинг навбатдагиси, “Ат-Термизий” маҳалласида жойлашган, “Ат-Термизий”, “Қўнғирот” ва “Янгиер” маҳаллалари фуқаролари учун хизмат қилувчи Ат-Термизий оилавий шифокор пункти ўз фаолиятини бошлади.
Бугун мазкур тиббиёт муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев, туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Эшқувват Садатов ва бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Ушбу оилавий шифокор пункти фаолиятини йўлга қўйиш учун собиқ “Ат-Термизий” қишлоқ врачлик пункти биноси 210 млн. сўм маблағ эвазига тўлиқ таъмирланиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун барча жихозлар билан таъминланди. Ҳудуддаги 7661 нафар аҳолига хизмат кўрсатувчи Ат-Термизий оилавий шифокор пунктида 3 нафар малакали умумий амалиёт шифокори, 10 нафар ўрта-тиббиёт ва 3 нафар кичик тиббий ходимлари фаолият олиб боришади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024