Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият

Жиноят ишлари бўйича Термиз тумани суди ва Термиз туман адлия бўлими ҳамкорлигида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривошланиш институтида профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида “Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди раиси Одил Бегимқулов ва Термиз туман адлия бўлими бошлиғи Боходир Ашуров сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ҳамда ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштиришга доир олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Давра суҳбати якунида иштирокчиларнин саволларига мутасаддилар томонидан жавоб берилди.

 

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 53 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс