Бугун, 6 март куни туман ҳокимлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги аппарати масъул ходимлари, алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни туман ҳокими Шухрат Назаров бошқариб борди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро қилиниши аҳволи тўғрисидаги масала муҳокама қилинди. Бу борада сусткашликка йўл қўйган тегишли масъуллар огоҳлантирилди.
Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарларига ўз мажмуасидаги ташкилот ва корхоналар билан кунлик ишларни ташкил этиш, ҳамма ўз йўналишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаши лозимлиги айтиб ўтилди. Давлат хизматчисининг ҳар бирига тегишли вазифалар белгилаб берилган бўлиб, ўзига юклатилган вазифаларни бажармаган, одамларни рози қилиш ҳаракатида бўлмаганлар кечирилмаслиги айтиб ўтилди.
Кейинги масалада маҳаллалар, кўчалар ва магистрал йўл ёқаларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Одамлар кайфиятига таъсир қилувчи мазкур йўналиш бўйича ишларни тизимли ташкил этиш, ҳар бир манзилда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш белгилаб берилди.
Маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар таҳлили давом эттирилиб, инфратузилмани яхшилаш бўйича қабул қилинган дастур асосида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Белгиланган маҳаллаларда тадбирларни сифатли амалга ошириш, ҳар бир қурилиш-таъмирлаш ишлари устидан доимий назорат ўрнатиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ғолиб деб топилган, қурилиш ишлари олиб борилаётган лойиҳалардаги ишларни ҳам назорат қилиб, бу борада жамоатчилик назоратини ўрнатиш лозимлиги таъкидланди.
Бундан ташқари йиғилишда маҳаллалардаги “Бешлик” фаолияти, давлат ташкилотлари объектлари ва турар-жойларда қуёш панеллари ўрнатиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024