Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз тумани солиқ тўловчилар томонидан 5,7 миллиард сўм солиқ тўланди

Бугунги кунда Термиз туманида 1150 нафар тадбиркорлик субъектлари фаолият юритаётган бўлса, шундан 548 нафари якка тартибдаги тадбиркорлардир.

Ишбилармонлар сафининг кенгайишида солиқ қонунчилигига оид тарғибот тадбирлари муҳим аҳамият касб этади. Айни мақсадда, туман  солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойларида солиқ қонунчилигига оид янгиликлар, солиқ ставкалари ва берилаётган солиқ имтиёзлари тўғрисидаги маълумотларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида 3 маротаба семинар ва учрашувлар ўтказилиб, соҳалар кесимида давра суҳбатлари ташкил этилди.

Шунингдек, 2023 йилнинг январ-феврал ойлари якунига кўра:

- 9 та юридик шахслар ўртасида ҳамда 22 нафар жисмоний шахслар ўртасида жами 31 та кўчмас мулк ижара шартномалари тузилди;

- 196 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтди;

- Туман солиқ инспекциясининг “Солиқчи-кўмакчи” телеграм каналига мурожаат йўллаган 26 нафар тадбиркорларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди.

- Туман солиқ инспекциясига жисмоний ва юридик шахслар томонидан  келиб тушган 303 та мурожаатнинг 174 таси ижобий ҳал этилди. 18 та мурожаат юзасидан тушунтириш берилди. 111 та мурожаат эса кўриб чиқиш жараёнида.

Бундан ташқари, февраль ойида Термиз тумани солиқ тўловчилар томонидан жами 5,7 млрд сўм солиқ тўланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,9 млрд сўм  ёки 118,0 фоизга ўсишга эришилди.

Жумладан:

- Айланмадан олинадиган солиғидан 0,5  млрд сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 млрд сўмга ёки 120,0 фоизга;

- жисмоний шахслар мол-мулк солиғидан 0,3  млрд сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 млрд сўмга ёки 177,0 фоизга;

- жисмоний шахслар ер солиғидан 0,8 млрд сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 млрд сўмга ёки  138,0 фоизга;

- Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 3,2 млрд сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 млрд сўмга ёки 116,3 фоизга ўсишга эришилди.

 

Одилжон Якубов,
Термиз туман солиқ инспекцияси бошлиғи

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс