Юртимизда ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб тизими бўлган маҳалла институтининг нуфузини ошириш, уни чинакам халқ виждонига айлантириш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида кейинги йилларда улкан ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бу борада Термиз туманида ҳам қатор ишлар амалга оширилаётган бўлиб, маҳаллалар босқичма-босқич янги замонавий бинолар билан таъминланмоқда.
Бугун “Сабзипоя” маҳалласининг янги замонавий биноси фойдаланишга топширилди. Тантанали маросимда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, давлат ва жамаот ташкилотлари, диний соҳа вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фуқаролари иштирок этишди.
Тадбирда юрт тинчлиги, ободлиги ва маҳаллалар кўркамлиги ҳамда аҳоли тотувлигини сўраб дуолар қилинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024