Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Конституциявий ислоҳотлар ва инсоннинг иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ”мавзусидаги тадбир

Жойларда бўлгани каби, Термиз туманида ҳам жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар бўйича референдум олдидан бир қатор тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Термиз туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Термиз туман Кенгаши ва ҳамкор ташкилот вакиллари, таълим муассаса раҳбарлари, хотин-қизлар иштирок этишди. Тадбирда сўз олган сиёсий партия фаоллари, депутатлар энг аввало Конституциянинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрнига тўхталиб ўтишди.  Шунингдек, янги таҳрирдаги Конституцияда инсон ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини юксалтириш, эркин фаолият юритиши учун зарур асослар яратилаётганига алоҳида урғу бериб ўтишди.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс