Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Конституциявий ислоҳотлар ва инсоннинг иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – Термиз туманида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Жойларда бўлгани каби, Термиз туманида ҳам жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар бўйича референдум олдидан бир қатор тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. 

Куни-кеча туман ҳудудида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев, туман депупатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда тизим ходимлари иштирок этишди. 

Қонунчилик палатаси депутати сайловчилар, тадбир иштирокчиларига Конституциянинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни, янги таҳрирдаги Конституцияда инсон ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини юксалтириш, эркин фаолият юритиши учун зарур асослар яратилаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди. 

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс