Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ - БОШ МАҚСАД

Жиноят ишлари бўйича Термиз тумани суди судьяси О.Бегимқулов томонидан туман маданият марказида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ва фуқаролар иштирокида “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш” мавзусида очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилди.

Мазкур тадбирда суд, адлия ва юридик хизмат кўрсатиш маркази масъуллари иштирок этиб, сўзга чиққанлар "Янги Ўзбекистон-ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари" ҳамда "Мамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши" мавзуларида сўз юритди.

Шунингдек, тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан  атрофлича жавоблар берилди.

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 52 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс