Давлат хизматлари марказлари сервиснинг юқори сифати, тезкорлиги, шаффофлиги, қулайлиги ҳамда мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларга йўл қўймаслик, идоралараро ҳамкорликни, энг аввало, давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжат ва ахборотларни тезкорлик билан олишни таъминловчи электрон ҳамкорликни амалга ошириш соҳасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда.
Хусусан, Термиз тумани Давлат хизматлари маркази томонидан ўтган давр 2022 йил давомида 26725 тадан ортиқ хизматлар кўрсатилди.
Шундан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида - 17449 та, электрон рақамли имзо бериш - 4444 та, Мобил-ИД тизимидан рўйхатдан ўтказишда – 3571 та хизматлар кўрсатилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2016йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига асосан, 1084 та тадбиркорлик субектларига давлат хизматлари кўрсатилган.
Шундан, рўйхатдан ўтган юридик шахслар – 201 тани, рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар – 468 тани, қайта рўйхатдан ўтган юридик шахслар – 328 тани, қайта рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар – 87 тани ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2019 йилдаги “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги
704-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига асосан, 177 та тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатилган.
Шундан, юридик шахслардан -119 нафар, жисмоний шахслардан –58 нафар тадбиркорлик субъектларидан ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш бўйича аризалар қабул қилинган.
Давлат хизматлари марказларида кўрсатилган давлат хизматларини аҳоли эътиборига етказиш мақсадида газета ва журналларга 20 га яқин ва радиога 46 тадан ортиқ давлат хизматлари марказларига киритилган янги давлат хизматлари бўйича мақолалар берилган.
Шунингдек, Термиз туман Давлат хизматлари маркази ходимлари олис ва чекка ҳудудларда бўлиб, мунтазам равишда фуқаролар мурожаатларини жойида ҳал этиш мақсадида сайёр (мобил) хизматлар кўрсатиб келинмоқда.
2022 йил мобайнида, Термиз туман Давлат хизматлари марказлари томонидан чекка ва олис ҳудудлар, аҳоли гавжум бўлган жойларда 400 дан ортиқ сайёр хизматлар кўрсатилган.
Хусусан, дам олиш кунлари фуқароларнинг эҳтиёжи бўйича жойларга чиқиб, мурожаатларни қабул қилишади ҳамда янги хизматлар бўйича тарғибот ишлари амалга оширилади.
Б.Худойбердиев,
Термиз тумани Адлия бўлими давлат хизматлари маркази директори
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024