Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш

Ушбу хизмат тури бўйича жисмоний ва юридик шахсларга бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома  бериш тартибини белгилайди.

Қайси қонунларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади?

Маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги ҳамда “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги қонунлари талабларига риоя қилган ҳолда тақдим этилади.

Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

бино ва иншоотларнинг жойлашган манзили;

бино ва иншоотларнинг кадастр рақами;

бино ва иншоотларнинг турар жой ёки нотурар жойлиги;

бино ва иншоотларнинг умумий майдони;

бино ва иншоотларнинг умумий яшаш майдони;

бино ва иншоотларнинг ҳуқуқ эгаси (эгалари);

бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тури;

бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат номи, рақами, санаси;

чекланиш мавжудлиги;

бино ва иншоотларнинг кадастр қиймати.

 Давлат хизматини кўрсатиш тартиби:

Ариза берувчи маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида  ёки davreestr.uz веб-сайти орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЙИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда эса сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради.

Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификатсия қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.

Ушбу хизматга тўлов қилинадими?

Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати учун йиғим ундирилганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг сўровнома реал вақт режимида Палатага электрон шаклда юборилади.

Палата сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида ҚР-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёхуд ариза берувчига ЙИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали юборади.

Маълумотнома қанча вақтда шаклланади?

Давлат хизматлари марказлари маълумотнома тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.

Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаган ҳолда тақдим этилади (кўчмас мулк мулкдори томонидан ўз бино ва иншоотларининг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома олиш учун йўлланган сўровномалар бундан мустасно).

Мазкур талабларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 Гулнора Панжиева

Термиз туман Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 29 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс