Бугун, 28 март куни Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев, туман ҳокими Шухрат Назаров, вилоят ва туман кенгаши депутатлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда "Конституциявий ислоҳот – бугуннинг талаби, эртанинг кафолати!" мавзуси доирасида янгиланаётган Конституциямизнинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган янги қўшимчалар ва ўзгаришлар тарғиб этилди.
Хусусан янгиланаётган Конституцияда қишлоқ хўжалиги соҳаси ва мактабгача таълим ташкилотларига алоқадор нормалар, уларда фаолият юритаётган ходимларнинг ҳуқуқлари кафолатлари ҳақида тушунтирирлаш берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024