Термиз тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг медиа-режасига асосан бугун туманда инвестиция дастури асосида амалга оширилаётган лойиҳалар ва яратиладиган иш ўринлари мавзусида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Отабек Мавлянов иштирок этди.
Ижтимоий тармоқ фаоллари, мутасаддилар қатнашган матбуот анжуманида туманда амалга оширилаётган лойиҳалар, 2022 йилда ишга туширилган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари, яратилган иш ўринлари тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, жорий йилда амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида ҳам тўхталиниб, йил бошидан буён ишга тушрилган лойиҳаларда яратилган иш ўринлари, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар тўғрисида ҳам ахборот берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024