Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Топшириқлар ижроси: Термиз туманидаги 3 та мактабда реконструкцияси бошланди

Сурхондарё вилоятидаги таъмирталаб, шарт-шароитлари етарли бўлмаган 61 та мактаб аниқланиб, уларни реконструкция қилиш бўйича дастур ишлаб чиқилган. Дастурга асосан ҳар бир мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқланиб, шунга асосан ишлар бошланди.

Жумладан, Термиз туманидаги 3-сонли, 22-сонли ва 25-сонли мактаблар ушбу дастурга киритилган бўлиб, куни-кеча ушбу мактабларда лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан таъмирлаш ишларига старт берилди. Ҳозирда мактаб ўқув биноси, спорт заллари ва бошқа биноларни таъмирлашга тайёрлаш, яроқсиз қурилиш материалларини йиғиштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу мактаблар белгиланган лойиҳага асосан таъмирланиб, барча қулайликларга эга бўлади ва замонавий кўринишга келтирилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс