Сессия ишида қатор масалалар кўриб чиқилди. Дастлаб, туман Кенгашига сайлов ўтказувчи комиссиянинг туман Кенгаши депутатлигига 12-Гулистон сайлов округида ўтказилган депутат сайлови натижалари тўғрисида ахборот берилди. 12-Гулистон сайлов округидан сайланган депутат Назаров Шухрат Худайбердиевичга депутатлик гувоҳномаси ва нишони тантанали топширилди.
Шундан сўнг, сессия ишида Термиз туманида Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи жами 32 та (4 та ёпиқ) референдум участкаларининг 28 тасига таклиф этилган 328 нафар комиссия аъзолигига номзодлар кўриб чиқилди ва таклиф этилган номзодларни Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 9-округ комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилди.
Шунингдек, сессияда иши кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди. Масъулларга масалалар юзасидан саволлар берилиб, жавоб олинди ва кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессия иши туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси (https://www.facebook.com/100023413788398/videos/1216420992363140/) орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиб борилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024