Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, жумладан, тоза ичимлик сув таъминоти, ички йўллар таъмири борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, қарорга асосан Термиз тумани "Гулистон" маҳалласи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси амалга оширилаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик. Куни-кеча мазкур лойиҳа ишга туширилиб, маҳалла аҳлига тоза ичимлик суви еткаиб бериш бошланди.
Аҳолига яратилган бу каби қулайлик сабаб эндиликда улар узоқ масофадан ичимлик суви ташиб ичиш ташвишидан халос бўлишди. Шунингдек, тоза ичимлик суви истеъмолининг йўлга қўйилиши аҳоли саломатлигининг яхшиланишига ҳам хизмат қилади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024